Ўзбекистонда қўй гўшти ва картошка қимматлашди

15:57 08 Январь 2022 Жамият
1613 0

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда оммабоп озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиш натижаларига кўра 2022 йил 6 январь ҳолатига қуйидаги минимал ва максимал нархлар белгиланган:

Суякли мол гўшти — 1 кг учун 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача;

Қўй гўшти — 1 кг учун 54 000 сўмдан 80 000 сўмгача;

Картошка — 1 кг учун 3000 сўмдан 7000 сўмгача;

Пиёз — 1 кг 1500 сўмдан 3800 сўмгача;

Сабзи — 1 кг учун 1000 сўмдан 4500 сўмгача;

Тухум — ўн дона 7000 сўмдан 15000 сўмгача;

Гуруч — 1 кг учун 5000 сўмдан 17500 сўмгача;

Ўсимлик ёғи — 1 литри учун 14 000 сўмдан 24 000 сўмгача;

Шакар — кг учун 7500 сўмдан 10500 сўмгача.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер