Ўзбекистонда Қирғиз Республикаси капитали иштирокидаги корхоналар сони 357 тага етди
2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда Қирғиз Республикаси капитали иштирокида жами 357 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мавжуд корхоналар соҳалар кесимида тақсимланганда энг катта улуш савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келиб, 140 тани ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда саноат соҳасидаги корхоналар сони 62 та, ахборот ва алоқа соҳасида эса 31 тани ташкил қилган.
Шунингдек, ташиш ва сақлаш соҳасида 19 та, қурилиш ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаларида 18 тадан, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 6 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида 5 та ҳамда бошқа турдаги соҳаларда 58 та корхона фаолият юритмоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, корхоналарнинг 95 таси қўшма ва 262 таси хорижий корхоналардир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
- Сенатор талаба қизлар билан давлат хизматида аёллар иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
- Судьялар олий кенгаши таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди
- Сенат қўмитасида киберхавфсизлик ва жиноятчиликка қарши янги чоралар кўриб чиқилмоқда
- Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг