Ўзбекистонда қанча доза вакцинадан фойдаланилгани маълум қилинди
2021 йил 7 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 235 906 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 69 568 нафарни,
— 2-босқич эмланганлар 110 885 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 55 453 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 35 353 114 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 18 056 727 нафарни,
— 2-босқичда эмланганлар 11 434 541 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 5 861 846 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
— Самарқанд вилояти (48 543 доза),
— Тошкент шаҳри (30 065 доза),
— Фарғона вилояти (26 574 доза)
банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 84,2 фоизни ташкил қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг