Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13 тага етди
Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг