Ўзбекистонда фойдаланувчилар орасида энг машҳур ижтимоий тармоқ маълум бўлди

21:55 31 Январь 2022 Жамият
2133 0

Олий Мажлис Сенати Ўзбекистонда оммабоп ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сони бўйича маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, Telegram’га 18 миллион, Odnoklassniki’га 16,7 миллион, Facebook’га 4,7 миллион, Instagram’га 3,7 миллион, VKontakte’га 2,6 миллион, LinkedIn’га 288 минг, Twitter’га 51,6 минг киши киради. Қайд этилишича, уларнинг аксарияти ёшлардир.

Шунингдек, Сенат Википедия платформасида Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар етарли эмаслиги ёки янгиланмагани, оммабоп онлайн платформаларда мамлакат ҳақида юқори сифатли тарихий ва бадиий фильмлар етарли эмаслиги, ёшлар ва вояга етмаганларнинг турли хорижий контентга қизиқиши борлиги қайд этилди. 

Пировардида ташқаридан келаётган мафкуравий таҳдидлар орқали аҳолининг айрим қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзига хос тарзда ўзгартиришга, улар онгига мана шундай бузғунчи ахлоқсизлик ғояларини сингдиришга уринишлар бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер