Ўзбекистонда барча диний маросимларни вақтинча чеклаш тавсия этилди
Архив сурат
Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди. Унда бош вазир барча диний ташкилотларга диний йиғинларни вақтинча ўтказмаслик бўйича илтимос билан мурожаат этилганини маълум қилди.
“Яна битта масала бор, илтимос қилмоқчимиз, тавсия қилмоқчимиз. Диний идоралар томонидан ҳам турли диний маросимларни чеклаш масаласи кўриб чиқилишини илтимос қилмоқчимиз.
Фақат мусулмонлар идорасидан эмас, ёки фақат христианлар идорасидан эмас, барча диний конфессиялардан илтимос қилмоқчимиз.
Европадаги барча мамлакатларда, Осиёнинг кўплаб мамлакатларида диний маросимларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиняпти.
Биз бундай қарор қабул қилмаймиз. Шундай тавсиямиз билан мурожаат қилиб чиқдик, кўриб чиқилади, деган ниятдамиз. Чунки бу уларнинг ҳам зиммасига тушган синов”, деди бош вазир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг