Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?
2025 йилда Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорларнинг ўртача сони 179 донани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорларнинг ўртача сони йиллар кесимида тақсимланганда босқичма-босқич ўсиб борганини кўриш мумкин.
Жумладан, ҳар юзта оилага 2010 йилда 132 дона, 2015 йилда 152 дона, 2020 йилда 162 дона ҳамда 2025 йилда 179 дона телевизор тўғри келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг