Ўзбекистонда 1-2-синф ўқувчилари «уй вазифаси»сиз ўқийди

10:46 11 Февраль 2022 Жамият
1133 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқувчиларини баҳолаш тизими қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Республика таълим маркази матбуот котиби Моҳира Нуруллаева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, миллий ўқув дастурига мувофиқ 1 ва 2-синф ўқувчилари учун уй вазифалари олиб ташланганлиги сабабли уй вазифалари баҳолари бекор қилинмоқда. Чоракдаги якуний баҳолар жорий баҳоларга, йиллик баҳолар эса чораклардаги баҳоларга боғлиқ бўлмайди.

Ўқувчилар топшириқларни яхши баҳога бажармагунча, уларга баҳо бермаслик тавсия этилади, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, битирувчи синфлар учун касбий талабларнинг бажарилиш даражасига қараб баҳолаш тизими жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер