Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисига маслаҳатчи тайинланди
Азиз Саид Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Уюшма ахборот хизмати хабар берди.
Азиз Саид 1961 йил 25 сентябрда туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тутатган (1984). «Чилтор» (1988), «Дили қани Бедилнинг» (1996), «Ғойибдан дўст билан суҳбатлар» (2001), «Фурсат дарвозаси» (2007) номли шеърий китоблар муаллифи. Уолт Уитменнинг «Майса япроқлари», Нозим Ҳикматнинг «Юсуф ва Зулайҳо», Бертолд Брехтнинг «Театр ва реализм», Пауло Коэлонинг «Алкимёгар» китобларини ўзбек тилига таржима қилган.
Азиз Саид 1989 йилдан бери Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг