Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

17:11 25 Январь 2023 Сиёсат
388 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йилнинг 24 январь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Мевлут Чавушўғлунинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

М.Чавушоғлу Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги Ташкилот доирасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, унинг жаҳон майдонидаги нуфузини оширишга хизмат қилганини таъкидлади.

Бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистондаги мавжуд вазият ва минтақавий сиёсатнинг бошқа масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер