Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо муносабатларига ўтади

13:27 04 Октябр 2020 Иқтисодиёт
890 0

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов жума куни Туркия Республикаси савдо вазирининг ўринбосари Г.Батур билан видеоконференсалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Онлайн-мулоқотда икки мамлакат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани имзолаш шартлари бўйича олтинчи эксперт музокаралари натижалари кўриб чиқилди.

Томонлар товарларнинг қисқа рўйхатини шакллантиришни муддатидан олдин якунига етказишга алоҳида эътибор қаратди. Мазкур маҳсулотларга нисбатан ўзаро асосда бозорга киришнинг имтиёзли шартлари тақдим этилади.

Иқтисодиётнинг сезгир тармоқлари, бизнес манфаатларини ҳисобга олган ҳолда танланган товар турларига тенглик асосида имтиёзлар қўллаш келишиб олинди. Хусусан ўзаро савдода тариф квотасини қўллаш, товарларни божхона тўловларидан тўла ва қисман озод қилиш назарда тутилмоқда.

Учрашувда танланган товарларга имтиёзлар бериш шартлари бўйича музокараларни шу йил охиригача якунига етказиш, шунингдек, 2021 йил бошида Шартномани имзолашга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер