Ўзбекистон ва Миср: парламент дипломатияси имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида ўтказилган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизда меҳмон бўлган Миср Араб Республикаси Парламенти Сенати Раиси ўринбосари Фиби Фавзи Гиргис билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигининг кенг доираси, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат жараёнида томонлар форумда кўтарилган масалалар, хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини, инновацион фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш бўйича тажриба алмашиш лозимлигини қайд этдилар.
Айниқса, бунда қишлоқ жойлардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигига урғу берилди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда парламентлар имкониятларидан фойдаланишга келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг