Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги маданий алоқалар истиқболлари муҳокама қилинди
Мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан маданият, шу жумладан таълим йўналишидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов мазкур мамлакат Маданий алоқалар кенгаши бош директори Динеш Патнаик билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама маданият, таълим йўналишларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Маданий алоқалар ривожида икки давлат ҳудудидаги тегишли марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти юқори эканлиги таъкидланди ва Деҳли университети қошида Ўзбек тили ва адабиёти марказини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Йил давомида ташкил этилиши мумкин бўлган йирик илмий-маданий тадбирлар, халқаро конференциялар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Суҳбат чоғида томонлар Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши томонидан ўзбекистонлик ёшларга бакалавр, магистратура ва PhD босқичлари учун ажратилаётган грант ўринлари сонини ошириш юзасидан фикр алмашдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг