Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Туркияга йўл олди

07:00 26 Февраль 2026 Спорт
194 0

Фото: ЎФА

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Туркия мамлакатига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

«Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди. Владимир Панов бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида 3 та назорат учрашуви ўтказади», — дейилади федерация хабарида.

Қўшимча маълумотларга кўра, жамоа февраль ойидаги йиғин доирасида ўртоқлик турнирида иштирок этади. Ушбу турнирда Панов шогирдлари қуйидаги жамоаларга қарши майдонга чиқади:

• Россия — Ўзбекистон, 28 февраль;

• Ўзбекистон — Туркия, 3 март;

• Ўзбекистон — Марокаш, 6 март.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси апрель ойида Таиланд мамлакатида ташкил этиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер