Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркда БМТ Цивилизациялар алянси Олий вакили билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида БМТ Цивилизациялар алянси Олий вакили Мигель Моратинос билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«БМТ Цивилизациялар Алянсининг Олий вакили Мигель Моратинос билан учрашишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Дунёдаги бугунги геосиёсий вазият юзасидан фикр алмашиб, низоларни ҳал этиш ва олдини олишда мулоқотнинг муҳим аҳамиятини таъкидладик. Ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишлари, маданиятлараро ва динлараро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларни ҳам муҳокама қилдик».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг