Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон ҳудудига қилинган ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдирди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
«Озарбайжонлик ҳамкасбим Нахчиван Автоном Республикасига нисбатан учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужум билан боғлиқ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди. Мазкур ҳужум оқибатида тинч аҳоли жабр кўргани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани қайд этилди», — дейилади хабарда.
Мулоқот давомида, Ўзбекистоннинг мазкур ҳужумлар юзасидан жиддий хавотири билдирилиб, халқаро ҳуқуқ принципларига зид бўлган, бошқа давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг