Ўзбекистон «Тинчликсеварлик глобал индекси»да юқорилади
Фото: Иллюстратив фото
Global Peace Index 2022 рейтингида Ўзбекистон 7 поғонага юқорилаб, 163 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон «Россия ва Евроосиё» гуруҳида энг катта яхшиланишни кўрсатди – 1,5 фоиз.
Қўшни мамлакатлар орасида Қозоғистон 97-ўринда (-29), Қирғизистон 91-ўринда (-21), Тожикистон 92-ўринда (+6), Туркманистон 104-ўринда (+5) жойлашган.
Энг тинчликсевар давлатлар деб Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия топилди. Индекси энг паст бўлиб турган мамлакатлар: Афғонистон, Яман, Сурия, Россия ва Жанубий Судан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг