Ўзбекистон тиббий ниқоблар экспортини тўхтатади
Архив сурат
16 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар экспорти тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган шошилинч йиғилишда эълон қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш ўн маротабага оширилди ва биринчи марта ҳимоя комбинезони ишлаб чиқарилиши бошланди.
Икки ой олдин бизда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳимоя комбинезони ишлаб чиқармасдик. Икки ой ичида нафақат ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, балки икки самолётини Хитойга жўнатдик, бир самолётини Эронга жўнатяпмиз. Ўзимизда етарли захира мавжуд.
Тиббий ниқоб етишмовчилиги масаласига келсак, бу бутун дунёда кузатилмоқда. Ҳозир тиббий ниқоб ишлаб чиқариш уч ой олдингига нисбатан 10 баравардан кўпроқ оширдик. Эртадан бошлаб тиббий ниқобларни чет элга экспорт қилиш тўхтатилади, барчаси ички бозорга йўналтирилади. Бунинг устида ишлаймиз, нархлар эски ҳолатига қайтарилади, деди бош вазир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг