"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Афғонистонга юкларни ташиш тўхтатилганлиги юзасидан изоҳ берди

11:37 05 Февраль 2023 Жамият
1326 0

Аввал хабар берганимиздек, сўнгги кунларда 2022 йил декабрь ойида Афғонистоннинг махсус комиссияси билан кўриб чиқилиб, келишилган «Sogdiana trans» ШК ва Афғонистон темир йўллари ўртасидаги янги шартнома шартларини Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари томонидан янгидан шарҳланиши ва бунда оммавий ахборот воситаларида ўзбек томонини айблашга ҳаракат қилаётганаётгани ҳамда келишилган хизмат қийматларини бошқача талқин қилиб ўзини оқлаш учун фойдаланаётгани тушунарсиз вазиятни юзага келтирмоқда.

Такидлаш жоизки, Афғонистон томонидан Хайратон станциясида амалга ошириши лозим бўлган техник ишларини, ўзлари томонидан белгиланган муддатларда амалга ошира олмагани тўғрисида ҳеч қандай тушунтириш берилмаяпти.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот-таҳлилй медиа маркази хабарига кўра, Хайратон станциясига етказиб берилган вагонларни бўшатиш ва қайтариш ишларини ташкил этиш учун Афғонистон темир йўл бошқармаси «Mansor Fateh» компаниясини билан шартнома имзолагани тўғрисида маълумот тарқатилган эди.

Афсуски, ушбу ташкилот 31 январга қадар Хайратон станциясида келишилган муддатда ишларни ташкиллиштиришга улгурмаган.

Бундан ташқари «Sogdiana trans» ШК томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб қувватлаш мақсадида вақтинчалик автомобиль транспорти орқали юклар ташувини ташкиллаштиришда ёрдам беришига қарамай, қўшни давлат томони тадбиркорларга юкларни автомобиль транспорти орқали ташимаслик тўғрисида тавсия бераётгани хақида маълумотлар келмоқда.

Шу билан бирга, Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбариятининг илтимосига кўра кейинги ҳафта бошида Термиз шаҳрида Афғонистонга темир йўл орқали юкларни ташишни ташкил этиш, Хайратон станциясига етказиб бериш ва олиб чиқишни ташкил этиш бўйича «Sogdiana trans» ШК ва Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида янги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.

Шартнома имзоланган кундан бошлаб Ғалаба – Хайратон темир йўли очилиши ҳақидаги янгиликларни маълум қиламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер