Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Эрон ва Корея Республикаси Элчилари билан учрашди
2023-йил 28-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикаси ҳамда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчилари Ҳамид Найрабодий ва Ким Хи Санг билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида томонларнинг сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг