Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари бошчилигидаги делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларда Ҳиндистон ТИВ делегациясига раҳбарлик қилаётган ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма жанобларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Биз жадал ривожланаётган Ўзбекистон–Ҳиндистон ҳамкорлиги ва юқори суръатни сақлашда ташқи ишлар вазирликларининг фаол ўрнига алоҳида эътибор қаратдик”.
Ҳиндистон ТИВ делегацияси Тошкентда икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди. Ташриф дастуридан, шунингдек, Ҳиндистон делегациясининг Бухоро ва Самарқанд шаҳардарига сафар қилиш ҳам ўрин олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг