Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчи билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

12:42 22 Июль 2023 Сиёсат
443 0

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчи, элчи Клеменс Кояни қабул қилди.

“Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори в.б. Элчи Клеменс Кой жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. –  Ҳамкорлигимизнинг бир қатор долзарб масалаларини кўриб чиқдик ва ЕХҲТ билан ҳар томонлама алоқаларимизни янада ривожлантиришга келишиб олдик”.

Эслатиб ўтамиз, австриялик тажрибали дипломат Клеменс Коя Шимолий Македониянинг ЕХҲТдаги раислиги томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Дипломатик хизматда 34 йилдан ортиқ тажрибага эга. Илгари у Скопеда ЕХҲТ миссияси раҳбари ва Вена шаҳрида Австриянинг ЕХҲТ ҳузуридаги доимий вакили сифатида фаолият юритган. 2017 йилда Австрия президентлиги даврида Доимий кенгашга раҳбарлик қилган. У Австриянинг Белград ва Люблянадаги элчиси ҳам бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер