«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда

15:33 25 Июль 2023 Сиёсат
427 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича янги ваколат берилди. Шунингдек, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши белгиланди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер