Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси Бош прокурорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Вьетнам Социалистик Республикаси Бош прокурорининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигидаги делегация Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига ташриф буюрди.
Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Вьетнам Социалистик Республикаси Бош прокурори Ле Минь Чи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар икки давлат назорат органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якуни бўйича икки давлат ваколатли органларининг жиноят процесси доирасида ҳуқуқий ҳамкорликни амалга ошириш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг