Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирлиги транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзолади
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Грузияга расмий ташрифи доирасида Транспорт вазири Илҳом Махкамов ва Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Меморандум Грузия денгиз портларида денгиз терминали/омборхоналарни қуриш/узоқ муддатли лизингга олиш, фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик, автомобиль транспортида ташувларни ривожлантириш ҳамда транспорт ва инфратузилма йўналишида ўзаро ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, инновацияларни қўллашни ўз ичига олади.
Таъкидлаш жоизки, 2022 йилда Ўзбекистоннинг Грузия портлари (Поти, Батуми) орқали экспорт-импорт юк ташиш ҳажми 864 минг тоннани ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 72 фоизга кўп (2021 йилда 503 минг тонна).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг