Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича Марказий Осиёда етакчига айланмоқда

15:22 05 Июнь 2023 Сиёсат
429 0

Сармоядорлар ўртасида машҳур бўлган «bne IntelliNews» бизнес журнали саҳифасида «Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича Марказий Осиёда етакчига айланмоқда» сарлавҳали мақола босилиб чиқди.

«Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида Марказий Осиёнинг етакчисига айланди, деб ёзади газета. Бир нечта мегалойиҳаларга катта сармоялар жалб этилгани энергияга эҳтиёжи катта бўлган Ўзбекистонни Марказий Осиёда қайта тикланадиган энергия манбаларига сармоя киритган биринчи мамлакатга айлантирди. У ўзининг 2,6 Гвт «яшил» энергияси қуввати билан Қозоғистонни ортда қолдирди».

Мақолада Яқин Шарқ энергетика гиганти - «Masdar» компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамахининг 2022 йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан очилган Навоий шаҳридаги энг йирик қуёш электр станцияси қурилиши ҳақида айтган фикрларидан иқтибос келтирилади: «Ҳукумат бизни ҳар қадамда қўллаб-қувватлади, бизнесни ҳимоя қилишни ҳамда уни самарали бошқаришни таъминлади».

Мазкур мақолада энергетика соҳасидаги ислоҳотлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳаётга тадбиқ этилаётган «Янги Ўзбекистон» стратегиясининг асосий қисми экани, «яшил» энергетика эса бунинг замирида тургани алоҳида таъкидланган.

«bne IntelliNews» Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ҳукумат эски Тошкент газ иссиқлик электр станциясини юқори самарали газ электр станциясига айлантириш дастурини бошлагани, энди эса ҳар қандай об-ҳаво шароитида ва куннинг исталган пайтида барқарор энергия етказиб беришни таъминлаш учун иккинчи электр станцияни қуришни ҳам режалаштираётганини қаламга олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер