Ўзбекистон — Озарбайжон: парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Озарбайжон Миллий Мажлисида Ўзбекистон ва Озарбайжон парламенти аъзолари учрашуви бўлиб ўтди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш хусусида сўз юритилди.
Мулоқотда томонлар келгусида дўстона алоқаларни янада ривожлантиришга ва мунтазам равишда ўзаро фикр алмашиб туришга келишиб олдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг