Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди

17:27 08 Июнь 2024 Сиёсат
627 0

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йиллар учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзоларига сайлов бўлиб ўтган.

Унда яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо давлатларнинг 185 нафар овозини олди ва ўз тарихида биринчи марта Кенгаш аъзолигига сайланган.

«Мамлакатимизнинг БМТнинг ушбу муҳим органига сайлангани Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида давлат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан кенг эътироф этилганидан далолатдир», дейилади ТИВ хабарида.

Маълумот учун, мазкур Кенгаш БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади. Ушбу тузилма Ташкилот тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналишииқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди. У уч йиллик муддатга сайланадиган 54 аъзодан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер