Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида IV Пара Осиё ўйинлари олдидан йиғилиш ўтказилди
Саноқли кунлардан сўнг Ханжчоу шаҳрида IV Пара Осиё ўйинлари бошланади. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида ушбу нуфузли комплекс мусобақа олдидан йиғилиш ўтказилди.
Унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти О.Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосарлари — Ш.Маҳмудов ва М.Исмоилов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.Ташходжаев, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби О.Касимов, қўмита раиси ўринбосарлари – А.Камилов ҳамда Ш.Ташматовлар иштирок этди.
Йиғилиш давомида пара атлетларимизнинг Пара Осиё ўйинларига кўрган тайёргарлиги ва олдиндаги комплекс мусобақада кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг