Ўзбекистон МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ишида иштирок этмоқда

16:08 28 Октябр 2022 Сиёсат
576 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги

«Казинформ» давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, тадбир делегация раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Шундан сўнг сўнг кенгайтирилган таркибда учрашув бўлиб ўтади. Қозоғистон Бош вазири Алихан Смоилов раислигидаги йиғилишда Озарбайжон ҳукумати раҳбари Али Асадов, Беларус ҳукумати раҳбари Роман Головченко, Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода, Қирғизистон Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров, Арманистон Бош вазири ўринбосари Мҳер Григорян ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хўжамират Гелдимирадов иштирок этмоқда.

МДҲ ҲРК мажлисида МДҲда иқтисодий ҳамкорлик, хизматларнинг эркин савдосини ташкил этиш, фойдаланиш ва инвестиция қилиш тўғрисидаги битим, Ҳамдўстлик Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер