Ўзбекистон кубоги-2018 финали бошланиш муддати маълум бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал ўйини 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.
Манба маълумотларида қайд этилишича, финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:00да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финалига АГМК ҳамда “Пахтакор“ жамоалари йўлланма олишган.
Таъкидлаш жоиз, АГМК жамоаси ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушса, "Пахтакор" 14 марта финал ўйинида иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг