Ўзбекистон хурмо импортини 478 тоннага оширди

03:48 19 Апрель 2022 Жамият
490 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга қиймати 807,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 минг тонна хурмо импорт қилинган.

Шунингдек, хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 478 тоннага ошган.

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида энг кўп хурмо импорт қилган давлатлар рўйхати қуйидагича:

— Эрон – 1,2 минг тонна;

— Туркия – 40 тонна;

— Фаластин – 35 тонна;

— Исроил – 23 тонна;

— БАА – 22 тонна;

— Саудия Арабистони – 20,5 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер