Ўзбекистон иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича янги мажбуриятларни олади

08:11 11 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1121 0

Ўзбекистон иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича янги мажбуриятларни олади, деб ёзади Спутник.

9 ноябрь куни Глазгода бўлиб ўтган иқлим ўзгариши бўйича форумда сўзга чиққан Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб республика 2010 йилга нисбатан чиқиндиларни 35 фоизга қисқартиради.

Аввалроқ, 2017 йил апрелида иқлим бўйича Париж келишувига қўшилган Ўзбекистон уларнинг даражасини 10 фоизга камайтиришга ваъда берган эди.

Абдуҳакимов, шунингдек, Орол денгизининг қуриши туфайли Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баравар кучли эканлигини таъкидлади.

Халқаро экологик сиёсатнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун Бош вазир ўринбосари 2023 йилда Ўзбекистонда БМТнинг Атроф-муҳит бўйича юқори даражадаги ассамблеясини ўтказишни таклиф қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер