Ўзбекистон Индонезияга кимёвий ўғитлар экспортини кенгайтиради

17:36 24 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1416 0

Иллюстратив фото

Индонезия иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланаётган йирик мамлакатлардан биридир, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Индонезия дунёда гуруч етиштириш бўйича 3-ўринни, кофе етиштириш бўйича 4-ўринни, чой етиштиришда 8-ўринни, каучук ишлаб чиқаришда 2-ўринни эгаллайди.

Мамлакат табиий захираларга эга бўлмагани боис гуруч, соя, маккажўхори, чой, кофе, банан етиштиришда фаол ишлатиладиган калийли ўғитларнинг йирик импортчиси ҳисобланади. Хусусан, йилига ўртача 4 миллион тонна калий хлор сотиб олинади. Ушбу бозорда ўз мавқеига эга бўлиш учун дунёнинг йирик ишлаб чиқарувчилари доимий рақобат олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экспортни ривожлантириш ва иқтисодий дипломатия кўламини кенгайтириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноати» АЖ ва мамлакатимизнинг Жакартадаги элчихонаси ҳамкорлигида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистондан Индонезияга 2019 йил 84 минг тонна калий хлор экспорт қилинган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг 8 ойи мобайнида қарийб 70 минг тоннани ташкил этди.

Коронавирус пандемияси ташқи савдо фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётганига қарамасдан мамлакатимиздан Индонезияга жорий йил ўтган йилга нисбатан 1,5 баравар кўп, қарийб 130 минг тонна калий ўғити етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаб лозимки, 2020 йилгача Индонезияга калийли ўғитлар халқаро савдо компаниялари орқали етказиб берилган бўлса, жорий йилдан ишлаб чиқарувчи компаниялар билан умумий қиймати қарийб 40 минг тонна маҳсулот етказиб бериш бўйича 5 та тўғридан-тўғри йирик шартнома имзоланди.

Бундан ташқари, «Ўзкимёсаноти» АЖ компанияси Индонезиядаги янги ҳамкор “Pupuk Indonesia” компанияси томонидан июнь ойида эълон қилинган 2020 йил учун калийли ўғитлар сотиб олиш бўйича давлат хариди бўйича тендерда ғолиб, деб топилди.

“Pupuk Indonesia” ҳар йили жами 750 минг тонна калий ўғити сотиб олиш бўйича 2 марта халқаро тендер эълон қилади ва ушбу компания Жануби-Шарқий Осиёда йирик кимёвий ва минерал ўғит ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланади.

«Ўзкимёсаноти» АЖ ушбу тендерда Канаданинг “Canpotex International”, Россиянинг «Уралкалий», Беларуснинг «Белкалий» ҳамда Хитойнинг “Sino Agri International Potash Co., Ltd.” каби йирик ишлаб чиқарувчилар орасида маҳсулот етказиб бериш имкониятини қўлга киритди ва “Pupuk Indonesia”нинг таъминловчилар рўйхатига киритилди.

Экспорт қилинган маҳсулотларни Индонезияда рақобатбардошлигини таъминлаш учун Тошкент-Владивосток (Россия)-Сурабая (Индонезия) ва Тошкент-Синдао (Хитой)-Сурабая (Индонезия) йўналишларида юкларни етказиш бўйича транспорт компаниялари билан доимий музокаралар олиб борилиши натижасида транспорт-логистика харажатлари мақбуллаштириб келинмоқда.

Бунинг натижасида, бир йил аввал бир тонна маҳсулотни етказиб бериш учун учун 140-145 доллар харажат қилинган бўлса, бугунга келиб ушбу кўрсаткични 1,7 бараварга қисқартиришга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер