Ўзбекистон икки ойда 207,3 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

14:37 09 Апрель 2026 Иқтисодиёт
259 0

2026 йилнинг январь февраль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 207,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 219,9 минг тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Экспорт қилинган маҳсулотлар таркиби бўйича тақсимланганда энг катта улуш сабзавотлар ҳиссасига тўғри келиб, 87,9 минг тоннани ташкил этган.

Шунингдек, мева ва резаворлар 56,5 минг тонна, мош 11,8 минг тонна, ерёнғоқ ва ёнғоқлар 5 минг тонна, тарвуз ва қовун 0,2 минг тонна ҳамда бошқалар 58,5 минг тонна экспорт қилинган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,1 минг тоннага ёки 14 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер