Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

09:40 17 Март 2026 Сиёсат
274 0

Ўзбекистон Республикаси томонидан Эрон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди. Ушбу кўмак икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларининг амалдаги ифодаси бўлди.

Инсонпарварлик ёрдами асосан ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, турли консервалар, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар каби бирламчи зарурий маҳсулотлардан ташкил топган.

Юкларни қабул қилиб олиш маросимида Эроннинг расмий вакиллари, жумладан, Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон ТИВнинг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рузбехани иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққан расмийлар кўрсатилган юксак эътибор ва кўмак учун Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий миннатдорлик билдирдилар. Таъкидланганидек, ушбу хайрли ташаббус мураккаб вазиятларда халқларимиз ўртасидаги ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин намунасидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон минтақадаги қўшни ва қардош давлатларга қийин паллаларда мунтазам равишда инсонпарварлик кўмакларини кўрсатиб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер