Ўзбекистон делегацияси Японияда самарали музокаралар ўтказди

11:10 31 Июль 2023 Сиёсат
437 0

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Японияга ташриф доирасида ушбу мамлакат вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида бир қатор самарали учрашувлар ўтказди.

Жумладан, делегация раҳбарининг Япония “Japan international training Cooperation Organzatinon” (JITCO) вице-президенти Шигео Матсумоти, соғлиқни сақлаш, бандлик ва фаровонлик вазири Катсунобу Като, Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Юми Ёсикава, Япония таълим вазирлиги вице-президенти Юми Ёсикава ва Либерал-демократик  партияси вице-президенти Таро Асо, молия вазири Шуничи Сузуки билан  музокаралари ташкил этилди.

Бўлиб ўтган учрашувларда тегишли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Япония Кичик ва ўрта корхоналар ташкилоти ва Инновацияларни қўллаб-қувватлаш минтақавий ташкилоти (SME Support Japan) раиси Аитсуси Тойнага, Ямагата университети Халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ҳамда  Япониядаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири — “Shimizu Corporation” вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини  муҳокама қилишди.

Мамлакатимиз вакиллари, шунингдек,  Япониянинг энг йирик “JA Group” кооператив бирлашмасининг Обу шаҳридаги маркази ва “Деҳқон бозори” фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар якунлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш,  делегациялар алмашувини йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янада  ривожлантириш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер