Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси тадбирларида иштирок этди

15:08 19 Декабрь 2022 Сиёсат
533 0

Делегация аъзоларининг БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ ) масъул ходимлари билан ўтказган тадбирлари ва учрашувлари чоғида республикада наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш масалалари, трансчегаравий ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.

Республиканинг Афғонистон бўйича позицияси эълон қилинди, Ўзбекистон томонидан афғон халқига кўрсатилаётган ёрдам, расмий Тошкентнинг ушбу мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки, Халқаро транспорт ва логистика хаб фаолияти, Термиз шаҳридаги Таълим кластери, шунингдек, республика раҳбариятининг ташаббуси билан БМТ шафелигида ташкил этилган Халқаро музокаралар гуруҳи фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас қисми экани, бу мамлакатдаги мустаҳкам тинчлик бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги гарови эканлиги алоҳида таъкидланди.

БМТ НЖБ расмийлари томонидан билдирилган фикрларга кўра, Ўзбекистон Париж пактини амалга ошириш ва афғон наркотрафигига қарши кураш бўйича Марказий Осиёдаги асосий давлат ҳисобланади. Улар, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган Афғонистондаги вазиятни таҳлил ва мониторинг қилиш илмий-тадқиқот марказининг афғон наркотрафигига оид долзарб статистика маълумотларини олишда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер