Ўзбекистон БМТнинг биологик хилма-хиллик глобал дастурини қўллаб-қувватлайди
Фото: «Халқ сўзи»
Табиат ресурслари вазирлигига кўра, дастур мақсади йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ва экологик туризмни ривожлантириш ва энг муҳими, аҳолининг онги ва экологик маданиятини юксалтиришдир.
Маълумот учун, Ўзбекистон биохилма-хиллиги 27 мингдан ортиқ турларни ўз ичига олади. Улар орасида умуртқасиз ҳайвонларнинг 14900 тури, умуртқали ҳайвонларнинг эса 715 тури учрайди. Умуртқалиларнинг 107 тури сутэмизувчилар, 467 тури қушлар, 61 тури судралиб юрувчилар, 3 тури амфибиялар, 77 тури балиқлардир. Шунингдек, 11000 турдаги ўсимликлар, қўзиқоринлар, сув ўтлари бор.
Бундан ташқари, юқори ёввойи ўсимликларнинг 4300 тури бўлиб, улардан 8 фоизи эндемик турлардир.
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига (2019) 206 ҳайвон ва 314 ўсимлик тури киритилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг