Ўзбекистон-Беларус: ҳамкорликнинг янги босқичлари
Кейинги йилларда Ўзбекистон-Беларус ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бунинг натижаси ўлароқ, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бир қатор келишувларга эришиш ва лойиҳа юзасидан ҳамкорликка эришиш мақсадида Беларус Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги делегация аъзолари Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Хусусан, бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Беларус Қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат вазири Бартош Сергей Иванович делегация делегация аъзоларини қабул қилди.
Учрашув давомида, ўзаро етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кенгайтириш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва ветеринария, қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичлари муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг