Ўзбекистон байроқдори Олимпия медалини нақд қилди
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Абдумалик Ҳалоков турнирдаги иккинчи жангини испаниялик Хосе Куилес Бротонсга қарши ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи биринчи раундда тўлиқ устунлик қилди: 5:0. Иккинчи раундда ҳам Абдумалик Ҳалоков хотиржамликни сақлаб ўз устунлигини намойиш қилди.
Сўнгги раундда ҳам спортчи ўз имкониятларини кўрсатди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ярим финалга йўл олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг