Ўзбекистон 9 ойда қиймати 26,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 26,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,2 млн AҚШ долларига кам.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:
— Қирғиз Р. – 15,6 млн;
— Озарбайжон – 3,6 млн;
— Афғонистон – 2,6 млн;
— Россия – 2,5 млн;
— Қозоғистон – 1,1 млн;
— Тожикистон – 401 минг AҚШ доллар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг