Ўзбекистон 5,9 миллион долларлик нўхат экспорт қилди

10:35 23 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
1328 0

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 5 млн. 942 минг АҚШ доллари қийматидаги 8 301 тоннадан ортиқ нўхат экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 352 тонна кўп нўхат экспорт қилинган бўлиб 4 фоизга ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, нўхатнинг 35 фоизи Афғонистонга, 21 фоизи Туркияга ва 13 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда нўхатнинг экспорти Нидерландияга 4,7 баробарга, Германияга 3,3 баробарга ва Бирлашган қиролликка 9 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Озарбайжон, Бангладеш, Италия ва Кореяга нўхат экспорти йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер