Ўзбекистон 14 миллион долларлик анор экспорт қилди
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 14 млн. 360 минг АҚШ доллари қийматидаги 12 682 тоннадан ортиқ анор экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, анорнинг 22 фоизи Қозоғистонга, 21 фоизи Россияга ва 11 фоизи Тожикистонга экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда анорнинг экспорти Белорусга 4,4 баробарга ва Украинага 2 баробарга ортган.
Мазкур йилдан илк бора юртимиздан Латвия, Литва, Полша, Чехия ва Швейцарияга анор экспорти йўлга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг