Ўзбекистон 10 ойда 37,2 мингта газ плиталар экспорт қилган
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 3,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 37 220 та газ плиталар экспорт қилган.
Газ плиталар экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,4 мингтага камайган.
Ўзбекистон 10 ой мобайнида энг кўп газ плиталарни экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 21,8 мингта;
— Россия – 6,9 мингта;
— Тожикистон – 4,8 мингта;
— Туркманистон – 1,7 мингта;
— Арманистон – 322 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг