Ўзбек—Эрон форуми бўлиб ўтди

17:05 16 Октябр 2023 Сиёсат
460 0

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Креатив таълим ва инновациялар — Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остидаги “InnoWeek.uz — 2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди.

Ҳафталик доирасида илк тадбир — Ўзбек—Эрон ишбилармонлар форуми ўз ишини бошланди. Тадбирни Савдо-саноати палатаси раиси ўринбосари Равшан Отабоев очиб берди:

— Икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари жадаллик билан ривожланмоқда. Ишбилармон доиралар билан алоқаларда мамлакатлар ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади. Жорий йилда амалга оширилган ташрифлар ва имзоланган тегишли ҳужжатлар икки давлат алоқаларининг янги босқичга чиқишига замин яратди. Эрон ишбилармон доираларини бизнес юритиш учун Ўзбекистонда кутамиз ва қўшма корхоналар очиш таклифларини кўриб чиқишга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз.

Ўзбек—Эрон ишбилармонлар форумида Эрон Ислом Республикасидан ташриф буюрган тадбиркорлар, илм-фан вакиллари ҳамда 100 нафардан ортиқ маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.

— Икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларига давлатлар раҳбарлари даражасида эътибор қаратилмоқда. Биз ҳамкорлик йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалиги ҳамда IT соҳасини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бу ҳамкорликнинг самарали натижаси ўлароқ Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйининг очилишини кўрсатиш мумкин, — деди Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Хоссейн Парвариш. “InnoWeek.uz — 2023” инновацион ғоялар ҳафталигининг расмий очилиш маросими эртага, 17 октябрь куни, соат 10:00 да “Алпомиш” муз саройида ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер