Ўзбек ёзувчиларининг асарлари хориж нашрида чоп этилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида чоп этиладиган (Альманах "Полынья") журналнинг 4-5-сонларида ўзбек ёзувчиларининг асарлари чоп этилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу нашрнинг 4-сонида ёзувчи Муҳаббат Йўлдошеванинг “Сокин тонглар” ва Қўчқор Норқобилнинг “Нина” номли ҳикоялари эълон қилинди.
"Полынья"нинг китоб шаклида махсус тайёрланган 5-сони “Қанчалар олис эди бизлардан...” деб номланган ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган.
Ушбу сонда муаллиф Қўчқор Норқобилнинг “Уруш”, “Этикчалар”, “Бир бурда нон” номли ҳикоялари ва адиба Гулноз Тожибоеванинг “Урушнинг сўнгги куни” номли ҳикояси ўрин олган.
Манзура МАТРАСУЛОВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг