Ўзбек имо-ишора тили бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди

16:44 14 Декабрь 2023 Жамият
500 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-407-сон қарори ижроси юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан Ўзбек имо-ишора тилига асосланган дактиль алифбосини ишлаб чиқиш, шунингдек халқаро имо-ишора тилини ўргатиш ҳамда имо-ишора тилини ва Брайл алифбосини билиш даражасини сертификатлаш тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Карлар ва Кўзи ожизлар жамияти раҳбарлари, Инновацион ривожланиш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Низомий номидаги ТДПУ ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университетларидан малакали мутахассислар иштирок этишди.

Якунда иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар юзасидан қўшма қарор имзоланишига келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер