Ўзбек фильми халқаро кинофестивалда совринли ўринга даъвогарлик қилмоқда

18:44 24 Апрель 2018 Маданият
2372 0

Айни кунларда Россия пойтахти Москва шаҳрида 40-халқаро кинофестиваль ўз ишини бошлади. Мазкур санъат байрамида режиссёр Рашид Маликов томонидан суратга олинган “Сабот” фильми ҳам иштирок этмоқда. Ушбу асар фестивалнинг илк кунидаёқ танқидчилар, мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган ва Кинематографияни ривожлантириш марказининг қўллаб-қувватлаши билан энг нуфузли халқаро кинофестивалда тақдим этилган мазкур фильмда бош ролларни Карим Мирҳодиев, Саъдулла Мулдахонов, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминова ижро этган. Фильмда инсон матонати, сабр-қаноат, миллий қадриятларимиз тараннум этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер