«Ўзавтоинспекция» маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги қонунбузарликларга эътибор қаратди

01:11 30 Декабрь 2021 Жамият
1150 0

2021 йилда «Ўзавтоинспекция» томонидан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» доирасида барпо этилган объектларда мингдан ортиқ қонунбузарликлар аниқланган, деди «Ўзавтоинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов.

Қайд этилишича, давлат томонидан шаҳар, 360 та туман ва 7 794 та қишлоқ ҳудудларидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш учун 3 триллион 674 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Инспекция томонидан қишлоқ ва маҳаллалардаги 360 та объектда текширув ўтказилиб, шундан 344 таси муваффақиятли якунланди. Хусусан, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида бу борадаги ишлар тўлиқ якунланди.

Санаб ўтилган объектларда ўтказилган текширишлар натижасида 1102 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, ишчи ва масъул шахсларга қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 550 та мажбурий кўрсатмалар берилди.

Ишчилар томонидан белгиланган муддатларда 1085 та қоидабузарлик бартараф этилди. Ҳудудий давлат инспекторлари томонидан бартараф этилмаган 17 та қонунбузарликдан 10 таси назоратга олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер